Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳарбий кемасининг Босфор бўғозидан ўтишда провокация қилганлигига эътироз билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Бир қатор туркиялик ОАВда, 2015 йил 6 декабрда суратга олинган «Цезар Куников» катта десант кемаси Босфор бўғозидан ўтаётганда унинг палубасида қўлида мобил зенит ракетали комплекс (MANPADS) ушлаб турган россиялик ҳарбийнинг сурати чоп этилган.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ушбу воқеани провокация дея баҳолади.
«Ҳарбий кемалар Босфор орқали қандай тартибда ўтиши лозимлиги ҳаммага маълум ва бу Монтрё конвенциясида қайд этилган. Босфор орқали ўтаётганда россиялик ҳарбийнинг қўлида бўлган нарсани биз билвосита таҳдид дея баҳолаймиз ва бу ҳодисани провокация, деб ҳисоблаймиз», ― дея таъкидлади Чавушоғлу.
Изоҳ (0)