Марселда номаълум шахслар томонидан турк маданий маркази биносига ёнувчи аралашмали бутилкалар билан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Le Parisien полициядаги манбасига таяниб хабар беради.
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса 5 декабрь, шанба куни тунда содир бўлган. «Миллениум» уюшмаси биносининг олд қисмига «Молотов коктейли» бўлган тўртта шиша улоқтирилган. Натижада бинога бироз зарар етган. Бинонинг олд деворида қора қурум доғлари қолган.
Уч ёки тўрт нафар гумондор автомобилда яширинган. Ҳозирча ҳеч ким қўлга олинмади.
«Миллениум» уюшмаси уставига кўра, у Марсель ва унинг атрофида яшовчи турк ёшлари ва ишчиларининг жамиятдаги интеграциясини енгиллаштириш учун маданий ва спорт тадбирларини ташкиллаштиради.
Изоҳ (0)