Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Рожастон вилоятида юк ташувчи кичик бортли автомашина (пикап)нинг муқим турган юк автомашинасига келиб тўқнашиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полиция вакилининг маълум қилишича, пикапнинг тўхтаб турган юк автомашинасига келиб урилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, уларнинг орасида 11 нафар аёл ҳам бўлган. Яна 4 киши шифохонага олиб кетилаётган вақтда олинган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Пикапда ишдан сўнг уйга қайтаётган ишчилар бўлган.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари жароҳат олганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлаб берилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)