Нохуш воқеа Руминия чемпионатининг иккинчи дивизион учрашувида содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Руминия чемпионатининг иккинчи дивизион учрашувида «Фарул» жамоасининг «Фунеря»га қарши ўйини давомида жамоалардан бирининг футбол ишқибози майдонга югуриб чиқиб, майдон эгаларининг дарвозабони Александр Гудейга ҳужум қилди.
Ишқибоз дарвозабонни турта бошлади ва ҳаттоки унинг юзига урди. Футболчи эса асабга берилмай, безори газонга йиқилиб тушгандан кейин унга нисбатан куч ишлатмаса-да, майдондан четлаштириш йўли билан жазоланди.
Ўйин меҳмонлар ― «Фунеря» футбол клуби фойдасига 6:2 ҳисоб билан якунланди.
Изоҳ (0)