Бангладешнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ибодатхонада бомба портлаши оқибатида ўн киши жабрланди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилди. Полиция хабар қилишича, жиноятчилар камида учта бомба портлатган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари теракт содир этишда гумон қилинаётган уч кишини қўлга олишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрда Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги Ҳусайн Далан шиалар масжидида юз берган бир қатор портлашлар оқибатида 100 дан ортиқ киши жабрланган эди.
Изоҳ (0)