Япониянинг Kyocera компанияси оддий совун билан ювилиши мумкин бўлган Digno Rafre смартфонини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge портали хабар қилмоқда.
Ихтиро муаллифларининг таъкидлашича, қурилма турли хил вазиятларда фойдаланишда, ҳаттоки ҳаммомда чўмилаётганда ҳам керак бўлади. Kyocera компаниясининг маълум қилишича, гаджетнинг сенсор экрани нам шароитда ҳам ишлайверади. Смартфоннинг корпуси турли хил шикастларга қарши чидамли қилиб чиқарилган. Уни ўрнатиб қўйиш учун, телефонга қўшимча равишда резинадан ясалган ўрдакча шаклидаги тиркагич сотиб олиш таклиф қилинмоқда.
Қурилма Android 5.1 асосида ишлайди. У 13 мегапикселли камера ва 1280 га 720 пиксель ўлчамдаги 5 дйюмли диагонал экран билан жиҳозлашган. Ўрнатилган аккумулятор қуввати 3000 миллиампер – соатни ташкил қилади. Смартфон Японияда 2015 йил 11 декабрда фақат KDDI оператори томонидан сотувга чиқарилиб, 57 минг япон иенасидан қимматроқ нархда сотилади. (2015 йил 3 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича тахминан 1 миллион 254 минг сўмни ташкил этади).
Изоҳ (0)