Туркия Украинанинг Қрим билан биргаликдаги ҳудудий яхлитлиги учун чиқиш қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу Белграддаги ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги чиқишида маълум қилди.
«Туркия Украина мустақиллиги, унинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, бу тушунчага Қримни киритган ҳолда ҳурмат қилинишига умид қилади», — деди у.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Белграддаги ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу билан учрашганлиги маълум қилинган эди. Учрашув 40 дақиқа давом этган.
Изоҳ (0)