Исроил аскарлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳри ҳудудида ҳарбийни пичоқ билан ярадор қилган икки нафар фаластинликни ўтиб ўлдирди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари расмий вакили Питер Лернер берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар бермоқда.
Лернернинг таъкидлашича, икки нафар араб Хевронда исроиллик ҳарбийга пичоқ билан ҳамла қилиб, уни ярадор қилган. Армия кучлари уларга жавобан ўт очиб, ҳужум қилганларни йўқ қилган.
Исроилда икки миллат ўртасидаги можаролар 2015 йил октябрь ойида авж олди. Ушбу вақт давомида Исроил ва Ғарбий соҳилда амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 19 нафар исроиллик қурбон бўлиб, 200 га яқини турли даражадаги тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)