Россиянинг Белгород шаҳри Тергов қўмитаси жисмоний тарбия дарсида 12 ёшли қизда кучли аллергик реакцияни юзага келтириб, унинг ўлимига сабаб бўлган аллергенни аниқлаш учун комплекс экспертиза ўтказади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Фожиали ҳодиса 24 сентябрь куни Белгород шаҳридаги мактаблардан бирида юз берди. 300 метр масофага югуриш давомида 12 ёшли қиз ўзини ёмон ҳис қилди ва ҳушини йўқотди. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам жамоаси боланинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
«Дастлабки тахмин – ўткир юрак етишмовчилиги тасдиқланмади. Бу организмнинг аллақандай аллергенга бўлган реакциясидир. Бироқ экспертиза айнан қандай аллерген эканлигини маълум қилмади. Шу сабабли комплекс суд-тиббий экспертизасини ўтказамиз», — дейди Тергов қўмитаси бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Елена Козирёва.
Изоҳ (0)