Россия Федерацияси тергов қўмитаси интернет-кузатув тизимидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишга қарор қилди. Бунинг учун у 2,4 миллион рубл тўлашга тайёр, деб хабар беради Meduza.
Аризага мувофиқ, бу тизим ижтимоий тармоқ ва ОАВдаги барча хабарларни кузата олиши, шунингдек, уларни бир ярим ойдан кам бўлмаган муддат мобайнида сақлай олиши лозим. Тергов қўмитаси сервис орқали алоҳида кишиларнинг чоп этган хабарларини кузатиш имкониятига эга бўлиш, шунингдек, 282-«экстремистик» модда талабларини бузган хабарлар тасмасини автоматик шакллантиришни истамоқда.
Бундан ташқари, РФ Тергов қўмитаси тизим хабарлар асосида қонунга хилоф ҳаракатлар тўғрисида маълумот бера олиш имконига эга бўлишини хоҳламоқда.
Изоҳ (0)