Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Суриядаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан яратилган мувофиқлаштириш механизми доирасида Россия ва Исроилнинг биргаликдаги ҳарбий ҳаракатлари муваффақияти ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, ҳудуддаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан сизнинг ташаббусингиз билан ташкил этилган ҳарбийлар ўртасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизми муваффақиятли амал қилмоқда», — деди Путин Нетаньяху билан учрашувда.
Исроил бош вазири ҳарбийларнинг биргаликдаги ҳаракати ва унинг мувофиқлаштирилиши муваффақиятли кечаётганлигини айтиб, Россия президентининг сўзларига қўшилди.
Бундан ташқари, у яқинда юз берган фожиали ҳодисалар биргаликдаги ҳаракатлар ва мувофиқлаштиришнинг муҳимлигига урғу берганлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)