Чилида китларнинг бир вақтнинг ўзида энг кўп оммавий ҳалок бўлиш ҳолати қайд этилди. Маҳаллий олимларнинг маълум қилишича, ушбу Жанубий Америка мамлакати қирғоқларига 337 та денгиз сутэмизувчиси чиқиб қолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
National Geographic маълумотига кўра, шунча миқдордаги китларнинг соҳилларга чиқиб қолиши сабаби ҳозирча номаълум. Ушбу ҳолат Патагония қирғоқларининг олис ҳудудидан учиб ўтишда аниқланди, шунинг учун уларнинг ўлими ҳақида узоқ вақт давомида маълумот бўлмаган.
Чили ҳукумати сутэмизувчиларнинг оммавий ҳалокати юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)