АҚШ ва Туркияда мавжуд далиллар Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия ракетаси томонидан уриб туширилишидан аввал Туркия ҳаво ҳудудини бузиб ўтганлигини кўрсатади. Бу ҳақда 30 ноябрь, душанба куни АҚШ Давлат департаменти вакили Элизабет Трюдо маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг таъкидлашича, Америка ва Туркия манбалари томонидан тақдим этилган далиллар Россия самолёти турк ҳарбийлари томонидан бир неча марта огоҳлантирилганлигига қарамасдан, Туркия ҳаво ҳудудини бузганлигини кўрсатади.
Шу билан бирга Трюдо Су-24 уриб туширилганда қаерда бўлганлигини аниқлаштиришдан бош тортди.
Давлат департаменти вакили АҚШ Туркиянинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини маълум қилса-да, Анқара ва Москва кескинликни юмшатиш юзасидан иккала томондан чоралар қабул қилиши лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)