Ирландиялик қўшиқчи Шинейд O’Коннор Facebook’даги саҳифасида ўз жонига қасд қилишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар қолдирди, деб хабар беради TMZ нашри.
48 ёшли рок юлдузининг қайсидир дорининг ҳалокатга олиб келувчи дозасини қабул қилганлиги ҳақидаги хабар унинг аккаунтида 29 ноябрь, якшанба куни тонгда пайдо бўлди. O’Коннор унда «Ирландиянинг қайсидир қисмида жойлашган» меҳмонхонада эканлиги ва унга ўзи ўйлаб топган исм билан рўйхатдан ўтганлигини қайд этган. Қўшиқчи ўз жонига қасд қилишида унинг оиласини айблаш лозимлигини маълум қилган.
«Ҳурмат қозонишнинг бошқача йўли йўқ. Оилам мени қадрламайди», — деб ёзди у.
Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўшиқчини Дублиндан жабрланмаган ҳолда топганлиги ва шифокорлар назорат қилиши учун топширилганлиги маълум қилинди. O’Коннор ҳақиқатан ҳам ўз жонига қасд қилишга уринганлиги ҳолатига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)