Исроил суди мамлакатнинг икки нафар вояга етмаган фуқаросини фаластинлик ўсмирни ўлдиришда айбдор деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Улар уч нафар исроилликнинг ўлдирилганлиги учун қасд олиш мақсадида фаластинлик ўсмирни тириклайин ёқиб юборган эди.
Суд учинчи айбланувчи 31 ёшли Йозеф Хаим Бен Давидни жиноятни содир этишда иштирок этган деб топганлигига қарамасдан, унга нисбатан қарор чиқармади. Сабаби унинг адвокатлари уни муомала лаёқатига эга эканлигини шубҳа остига қўйганлиги сабабли у психиатрия экспертизасига юборилди.
Исмлари ошкор этилмаётган икки вояга етмаган судланувчига нисбатан суднинг ҳукми 2016 йилнинг 13 январида чиқарилади. 20 декабрь куни эса учинчи айбланувчининг иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтади.
16 ёшли фаластинлик Муҳаммад Абу Хадир 2014 йилнинг 2 июль куни Шарқий Қуддусдан ўғирлаб кетилган эди. Кейинчалик унинг жасади топилган.
Изоҳ (0)