Хитойда 28 ноябрь, шанба куни мамлакат ҳудудидаги ўз вакиллари орасида энг кексаси ҳисобланувчи Баси лақабли панданинг 35 йиллик юбилейи нишонланди. Одам ёши ўлчови билан ҳисоблаганда, Баси 100 ёшга яқинлашган, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.
Бу ҳайвон Хитойда нафақат ўзининг ёши билан машҳур: Баси 1990 йилда Пекинда бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг тимсоли бўлган. Зоологларнинг агентликка сўзлаб беришича, панданинг узоқ умр кўришига учта сабаб ўз таъсирини кўрсатган: қўлга ўргатилганлиги, илмий ишлаб чиқилган рацион ва профессионал тиббий парвариш.
Қўлга ўргатилганлиги туфайли айиқ одамларга ишона бошлаган ва соғлиғидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш учун уларни ўзига яқинлашишига қаршилик кўрсатмаган. Жумладан, амалга оширилган операция туфайли унинг кўриш қобилияти қисман тикланган. Панданинг тишлари ҳам соғлом эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)