Россияда яшовчи Туркия фуқаролари расмий органлар босими юзасидан шикоят билдирмоқда. Бу ҳақда «РБК» Туркиянинг Москвадаги элчихонаси вакиллари маълумотига таяниб хабар беради.
«Охирги кунларда Россиянинг турли шаҳарларида яшовчи Туркия фуқароларидан расмий органлар томонидан босим ўтказилаётганлиги юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда. Шикоятлар тадбиркорлар, ишчилар, талабалар ва оддий фуқаролар томонидан билдирилмоқда», — дейилади хабарда.
Элчихона ҳамюртлари билан боғланиб, шикоятлар нимадан иборат эканлигини аниқлаб, шундан сўнг маълумотларни Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли органларига етказаётганлиги маълум қилинди.
Элчихона вакилининг таъкидлашича, дипломатлар «ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш ва бундай босимнинг тўхтатилишини» кутмоқда.
Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар Су-24 самолётининг уриб туширилишидан кейин ёмонлашди.
Изоҳ (0)