27 ноябрь куни Олмаотада бўлиб ўтган шахмат бўйича Марказий Осиё мамлакатлари кубогининг еттинчи тури бўлиб ўтди, деб хабар беради «12news.uz».
Унда қуръа ташлаш натижаларига кўра, халқаро гроссмейстерлар тошкентлик Филиппов Антон ва самарқандлик Воҳидов Жаҳонгир бир-бирига қарши дона суришига тўғри келди – 0:1.
Турнирнинг олтинчи шахмат тахтасида тошкентлик шахмат устаси Егин Владимир самарқандлик гроссмейстер Марат Жумаевни мағлуб этди. Натижада Тошкент—Самарқанд 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Турнирнинг 7-босқичидан сўнг, уч нафар гроссмейстер 6 очко билан етакчилик қилмоқда: Омонатов Фаррух (Тожикистон), Воҳидов Жаҳонгир (Ўзбекистон) ва Костенко Пётр (Қозоғистон).
Изоҳ (0)