Миллиардер Дональд Трампни республикачилар орасида қўллаб-қувватлаш бир ҳафтада 12 фоизга пасайди. Ҳозир у учун 31 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр, деб хабар беради «Коммерсант.ru» Reuters маълумотига таяниб.
Бу июлдан буён Трамп рейтингидаги энг кескин пасайишдир. Бор-йўғи беш кун ичида унинг рейтинги 43 фоиздан 31 фоизгача тушиб кетди (рейтингнинг юқори даражаси 22 ноябрда қайд этилган эди).
Рейтингнинг бундай пастлашини агентлик Дональд Трампнинг Париждаги ҳужумдан кейинги изоҳи билан боғламоқда. У АҚШдаги мусулмонлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш тўғрисида фикр билдирган эди.
Қора танли нейрохирург Бен Карсоннинг рейтинги ҳам 15 фоизга пасайганлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)