Чили соҳилларидан шимолда 6,2 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ер силкиниши 27 ноябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича 18:00 да қайд этилди.
Зилзила эпимаркази Антофагаста шаҳридан 132 километр жануби-ғарбда, унинг ўчоғи эса 28,9 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Изоҳ (0)