Боливияда одам савдосида айбланиб, икки аёл ҳибсга олинди. Улар бир ярим ойлик қизчани 250 долларга сотганликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Associated Press.
Жиноятни содир этишда жиноятчи Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланди. Унга чақалоқ сотилаётганлиги ҳақидаги эълон жойлаштирилди. Таъкидланишича, фоҳишалик билан шуғулланувчи, янги туғилган чақалоқнинг 32 ёшли онаси боланинг отаси кимлигини билмаган ва пул ишлашни истаган.
18 ёшли қиз чақалоққа харидор бўлган. У чақалоқни ўзларининг фарзанди сифатида кўрсатиб, собиқ йигитини қайтармоқчи бўлган. Эркак эса бўлиб ўтган воқеани полицияга сўзлаб берган.
Изоҳ (0)