Хитой ҳукумати Американинг Disney корпорацияси савдо белгисидан ноқонуний фойдаланганлиги учун бешта меҳмонхона эгаларини жаримага тортди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар беради.
«Сайёҳлардан фойда орттиришга умид қилиб, меҳмонхоналар нафақат савдо белгисидан фойдаланиш қоидаларини бузган, балки инсофсиз рақобат юзасидан шубҳа уйғотди», — дейди Шанхай ҳукумати вакили. Унинг таъкидлашича, меҳмонхоналар Пудун ҳудудида фаолият юритган. Ушбу ҳудудда 2016 йилнинг биринчи ярмида Disney’нинг йирик кўнгилочар боғи очилиши режалаштирилмоқда.
Хитой ҳукумати ноябрь ойи бошида компанияга мамлакат ҳудудида интеллектуал ҳуқуқларининг дахлсиз ҳимоясини таъминлашга ваъда берган эди. Полиция маҳаллий тадбиркорларнинг Disney савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиши юзасидан қўшимча текширишларни ўтказмоқда.
Изоҳ (0)