АҚШ президенти Барак Обама Украинага 300 миллион доллар ёрдам ажратиш кўзда тутилган Пентагоннинг 2016 йилги бюджетини имзолади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
«АҚШ президенти Барак Обама Конгресс томонидан маъқулланган миллий мудофаа эҳтиёжлари учун АҚШнинг 2016 йилги бюджетини имзолади», — деб ёзди Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий Facebook’даги саҳифасида.
Бунда АҚШ ёрдами умумий ҳажмидан 50 миллион доллари Украинани мудофаа қуроллари билан таъминлаш учун фойдаланилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Обама бюджетнинг аввалги версиясига вето қўйган эди. Бу сафарги бюджет сметаси беш миллиард долларга қисқартирилган бўлишига қарамасдан, ундаги Украинага ҳарбий ёрдам суммаси ўзгаришсиз қолдирилган.
Изоҳ (0)