Тунисда 13 кишининг қурбон бўлишига олиб келган президент гвардиясига қарши теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган. Бу ҳақда «Интерфакс» мамлакат президенти хавфсизлик хизмати ходими Хичем Гарби маълумотига таяниб хабар берди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, террорчининг елкасида рюкзак бўлган. Унинг устида пальто, қулоғида эса наушниклар бўлган. У автобусга чиқиши билан ўзини ҳарбий портловчи модда ёрдамида портлатиб юборган», — деди Хичем Гарби.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда Тунисда содир этилган теракт қурбонлари сони 13 нафарга етди. Мамлакатда 30 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Изоҳ (0)