Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров унинг туркиялик ҳамкасби Мавлуд Чавушўғли қўнғироқ қилиб, Су-24 нинг ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Мен ҳозиргина кеча тайинланган Туркия ташқи ишлар вазири билан телефон суҳбатини якунладим. Албатта биз кеча турклар томонидан бунга қандайдир тушунтириш берилишини ва бу юқорироқ даражада бўлишини кутган эдик. Ҳечдан кўра кеч яхши», — деди Лавров.
«Туркия ТИВ раҳбари сўзини россиялик ҳарбий хизматчиларнинг ўлими юзасидан чуқур ҳамдардлик билдириш билан бошлади. Шу билан бир пайтда у самолёт Туркия ҳаво ҳудудига ўтганлигини айтиб, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаракатини оқлашга уринди», — дейди Сергей Лавров.
Изоҳ (0)