Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Инжил, Қуръон, Танах ва Ганжур матнларини экстремистик материал деб тан олишни тақиқлаш тўғрисидаги федерал қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар расмий порталига жойлаштирилган, деб хабар беради «ТАСС».
Қонун лойиҳаси 14 октябрь куни Давлат думасида кўриб чиқиш учун Россия президенти Владимир Путин томонидан киритилган эди.
Аввалроқ Россиянинг Жанубий Сахалин суди судьяси Наталя Перченко прокурор Билобровеснинг даъвосига асосан, «Худога ибодат қилиш: унинг Исломдаги аҳамияти» номли китобни «экстремистик материал» деб тан олганди. Бунга китобда Қуръоннинг «Ал-Фотиҳа», «Ал-Жин» каби сураларидан келтирилган иқтибослар сабаб бўлган.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Бу қарорни чиқарганлар (судья Наталя Перченко ва прокурор Татьяна Билобровес) — миллий сотқинлар ва шайтонлардир!» — деган эди.
Изоҳ (0)