Россия авиацияси 22 ноябрь, якшанба куни 141 ҳарбий парвоз уюштириб, Суриядаги террорчиларнинг 472 объектига авиазарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков маълумотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Авиазарбалар мамлакатнинг Алеппо, Дамашқ, Идлиб, Латакия, Хама, Хомс, Ракка ва Дейр аз Зор вилоятларидаги жангарилар маррасига берилган. Ҳарбий вакилнинг сўзларига кўра, Россия авиажамоаси Суриянинг бошқа нуқталаридаги жангарилар марраси ҳақида етарли разведка маълумотларини ҳам қўлга киритган.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўтган ҳафта, 18 ноябрь куни Россия самолётлари ИШИД террорчиларига мансуб бўлган нефть ортилган автоцистернасини нишонга айлантирган эди.
Изоҳ (0)