Париждаги Шимолий вокзал (Gare du Nord) электр кабелига урилиб кетган кабутар туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда 22 ноябрь, якшанба куни Business Times хабар берди.
Қушнинг электр симларига тўқнашиб кетиши натижасида юзага келган баланд товуш ва чақнаш портлаш ёки отишма сифатида қабул қилинди. Ҳодиса жойини полиция ходимлари кўздан кечирди.
The Independent нашрининг таъкидлашича, ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кишилар ўртасидаги ваҳимага сабаб бўлган. Ҳозирги пайтда вазият нормаллашган, вокзал одатий режимда ишламоқда.
Изоҳ (0)