Россия «Газпром нефть» оператори Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» компания ҳисоботига таяниб хабар беради.
«МДҲ давлатларига нефть экспорти савдо ҳажмининг 68,6 фоизга ортиши Ўзбекистонга нефть сотишнинг бошланиши ва Мозир нефтни қайта ишлаш заводидаги савдонинг ўсиши билан таъминланади», — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг бошидан буён МДҲ давлатларига нефть етказиб бериш 0,86 миллиондан 1,4 миллион тоннага ошганлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)