Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Лос-Анжелесдаги (АҚШ) моторшоуда «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» мукофоти ғолиби эълон қилинди. Бу йил Chevrolet Volt гибриди бунга лойиқ кўрилди. У ўз тарихида иккинчи бор мазкур танловда олий ўринни эгалламоқда: илк бор модель 2010 йилда мукофотни қўлга киритганди, дея хабар беради Motor.

Фото: «Motor»

Фото: «Motor»

Green Car Journal нашри томонидан ўтказиладиган танлов ҳайъати «Вольт»ни ўтмишдошига нисбатан 1,5 баробар кўпайган электр ёрдамида юриш захираси, янги гибридли куч қурилмаси ва дизайнига муносиб баҳо берди. Audi A3 e-tron, Honda Civic, Hyundai Sonata ва Toyota Prius танловнинг бошқа финалчилари бўлди.

Янги авлодга мансуб Chevrolet Volt шу йил январида дебют қилди. Модель 1,5 литрли бензин двигатели асосидаги куч қурилмаси, 2 та электр мотори ва 18,4 киловатт-соат сиғимга эга литий-ионли батареялар комплектига эга. Электр кучи билан юриш захираси 85 километрни ташкил этади.

Фото: «Motor»

Фото: «Motor»

«Вольт»га қадар BMW и3 электр машинаси, Honda Accord PHEV гибрид седани, бензин ва электрда юрадиган Ford Fusion ҳамда газда ҳаракатланадиган Honda Civic «Йилнинг ‘яшил’ автомобиллари» деб топилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар