АҚШ фуқароси 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркдаги теракт ва 2015 йил 13 ноябрь куни Парижнинг «Батаклан» театрига қилинган ҳужумда тирик қолишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
36 ёшли америкалик Мэтью «Батаклан»га ҳужум чоғида оёғидан яраланди. Шундан сўнг у ўзини ўлгандек қилиб кўрсатди. Жангарилар қуролини қайта ўқлаётганда, чиқиш йўлига қараб судралиб юра бошлади. Кўчада уни Monde газетасининг журналисти учратди. Уни хавфсиз жойга олиб ўтишга уринган журналист ҳам яраланди.
Бу америкаликнинг ҳаётидаги биринчи теракт эмас. 11 сентябрда Нью-Йорк савдо маркази минораларидан бирига самолёт урилганда, у шу атрофдаги кўчада бўлган.
«Ўшанда мен Манхэттеннинг ярмини югуриб ўтгандим. Бироқ «Батаклан»да бошдан кечирганим ундан минг марта ёмонроқдир», — деди Мэтью.
Изоҳ (0)