Аргентинада бугун, 22 ноябрь куни президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Республика фуқаролари президент Кристина Фернандес де Киршнер ва унинг турмуш ўртоғи Нестор Киршнернинг 12 йиллик бошқарувидан сўнг мамлакат бошқаруви қайси йўналиш бўйича давом этишини танлаши лозим.
Давлат раҳбари лавозимига «Ғалаба учун фронт» ҳаракатидан Даниэль Сциоли ва «Республика таклифи» партиясидан Маурисио Макри номзодлик қилмоқда. Фернандес де Киршнер ўз номзодини учинчи марта илгари сура олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентинада 25 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи босқичида номзодлар етарли овоз тўплай олмаган эди.
Изоҳ (0)