Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Гран-прининг иккинчи кунида Ўзбекистон жамоасининг медаллар жамғармаси яна бир бронза медали билан тўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
73 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик Мирали Шарипов ва Чол Гван Ким (КХДР) вакили учинчи ўрин соҳиби бўлди. Япониялик Соичи Хасимото биринчи ўрин, озарбойжонлик Рустам Оруджов иккинчи ўринни қўлга киритди.
Бунгача бронза медали ва Олимпиада йўлланмаси учун зарур бўлган 120 рейтинг очкони 60 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Шарофиддин Лутфуллаев қўлга киритди.
Изоҳ (0)