Франция бош вазири Мануэль Вальс террорчилар томонидан кимёвий ва бактериологик қуролларнинг қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги хавфдан огоҳлантирди. Бу ҳақда у мамлакатда фавқулодда вазиятни узайтириш масаласи кўриб чиқилаётган парламентдаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
13 ноябрда Парижда содир этилган бир қатор терактлардан сўнг, бутун Францияда фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Қонун бўйича ушбу режим 12 кун давом этиши мумкин. Бироқ француз парламентига уни уч ойга қадар узайтириш таклиф этилган эди.
Шу муносабат билан Франция бош вазири Мануэль Вальс мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режими яна уч ойга узайтирилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)