Шри-Ланкада содир бўлган сув тошқини натижасида 80 минг нафарга яқин киши ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги маълумоти асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Халқаро қизил хоч қўмитаси берган маълумотга кўра, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари жиддий моддий талофат кўрган.
Одамлар мактаб ва черковларни бошпана қилмоқда. Армия иштирокидаги қутқарув гуруҳи ва Шри-Ланка ҳаво-денгиз кучлари ўзаро ҳамкорликда қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Маҳаллий ОАВ тарқатган маълумотга кўра, Килиноччи шаҳрида сув тошқини туфайли бир киши нобуд бўлган.
Изоҳ (0)