Япония ўн йиллик охирида Ойга луноход учиришни режалаштираётганлигини ошкор қилди, деб хабар беради 3DNews.
Қурилмани ишлаб чиқиш келаси йилда бошланиши маълум қилинди. Ойга максимал даражада самарали қўнишни таъминловчи объектларни таний олиш тизими қурилманинг ўзига хос жиҳати бўлиши кутилмоқда. Жумладан, модулнинг белгиланган нуқтадан 100 метр масофа чегарасида қўна олиши мумкинлиги режалаштирилмоқда.
Қурилма қандай вазифаларни бажариши лозим эканлиги ҳозирча маълум қилинмади. Бироқ уни учириш 2019 йилга белгиланганлиги ҳақида хабар қилинди.
Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача Ернинг табиий йўлдошига собиқ иттифоқ, АҚШ ва Хитой луноходини қўндиришга муваффақ бўлган. Бироқ вазият 2017 йилда ўзгариши мумкин. Гап шундаки, ушбу йилда Исроилнинг SpaceIL хусусий компанияси луноход учиришни белгилаган.
Изоҳ (0)