Парижда содир этилган туркум терактлар сабаб Skype сервиси Францияда барча мобил қўнғироқларни бепул қилди. Бу ҳақда сервис расмий сайтига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Парижда бўлган қўпоровчилик туфайли биз одамларга ёрдам беришни истаймиз. Улар яқинлари, дўстлари ва ҳамкасблари билан алоқада бўлишларини хоҳладик. Шу боис Францияда ички ва халқаро қўнғироқларни бепул қилдик», — дейилади маълумотда.
Бепул қўнғироқлар бир неча сўнгги кунларда амал қилади, дейилади сервис сайтида.
Изоҳ (0)