Франциядаги террорчилик ҳужуми қурбонлари хотирасига умуммиллий сукут сақлаш дақиқаси 16 ноябрь куни туш пайти бўлиб ўтади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Қурбонлар учун бугун ҳам бутун дунё бўйлаб қайғуришмоқда.
Теракт натижасида одамлар ҳалок бўлган концерт зали ҳудудини ҳам сукунат қамраб олган. У ерни полиция ўраб олган, доимий машиналар қатнови тўхтаган, журналистларга ҳам тўсиқдан ўтишга рухсат берилмаяпти.
Европарламент биноси ёнидаги Франция ва Европа байроқлари туширилган. Францияга ҳамдардлик белгиси сифатида жаҳон бўйлаб бир қатор обидалар ва эътиборга молик бинолар Франция байроғи рангларига бурканган.
Изоҳ (0)