Евро-2016 мусобақасининг сўнгги саралаш плей-оффидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда дуранг — 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасига келиб, Брэйди Ирландияни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Эден Жеко ҳисобни тенглаштириб, майдон эгаларини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Евро-2016 саралаши, плей-офф
Босния ва Герцеговина – Ирландия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 82 Брэйди, 1:1 – 85 Жеко.
Босния ва Герцеговина – Бегович, Зуканович, Шуньич, Спахич, Цоцалич, Пьянич, Вишча (Журич, 73), Лулич (Хайрович, 88), Муйджа (Враньеш, 51), Ибишевич, Жеко.
Ирландия – Рэндолф, Уорд (Уилсон, 67), Коулмэн, Кио, Кларк, Маккарти, Брэйди (Макгиди, 86), Хулахан (Макклейн, 60), Хендрик, Уэлан, Мерфи.
Огоҳлантиришлар: Уорд (26).
Изоҳ (0)