Германиянинг Розенхайм шаҳри полицияси Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларида алоқаси борликда гумон қилиб, черногориялик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Bayerischer Rundfunk радиостанциясининг маълум қилишича, ноқонуний қочқинларни ташувга қарши ўтказилган операция пайтида Залсбург ва Мюнхен йўналишида қатновчи автомобиль тўхтатилганда, ундан моҳирлик билан беркитилган тўппончалар, автоматлар ва бир неча килограмм миқдорида тротил моддаси топилган.
Эркакни қўлга олиниб, ҳужжатлари текширилганда, унинг Парижга йўл олгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)