Франция президенти Франсуа Олланд АҚШ президенти Барак Обама билан терроризмга қарши курашиш чораларини телефон орқали муҳокама қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Аввалроқ, Обама биринчилардан бўлиб Париждаги терактларни қоралаб, французларга ҳамдардлик билдирган эди.
Шу муносабат билан Кремль ҳам ҳамдардлик билдирди. «Россия ушбу шафқатсиз қотилликни қатъий қоралайди ва бу террорчилик жиноятининг суриштируви юзасидан ёрдам кўрсатишга тайёр», — деб таъкидлади Дмитрий Песков.
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон бўлиб ўтган ҳодисадан шокка тушганлигини ва Францияга ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигини Twitter’да қайд этди.
Хитой ҳам терактни қатъий қоралаб, француз ҳукуматининг терроризмга қарши кураш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Изоҳ (0)