Россия A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокатини ўрганаётган терговчилар самолёт бортига ўрнатилган таймер соат иккига белгиланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Ҳозирги пайтда ушбу маълумот террорчилар ўртасидаги сўзлашувлар таҳлили ёки самолёт парчаларини кўздан кечириш ёрдамида олинганлигини тасдиқловчи аниқ маълумот йўқ.
Дастлабки тахминларга кўра, портлаш қурилмаси ёқилғи баки яқинига ўрнатилган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миср АҚШ Федерал текширувлар бюросининг (ФТБ) A321 авиаҳалокати текширувида кўмак бериш бўйича таклифини қабул қилган эди.
Изоҳ (0)