General Motors Powertrain Uzbekistan заводи делегацияси 2-сонли Мурувват болалар уйи қошида имконияти чекланган ўсмирлар учун очилган «Чексиз имкониятлар» меҳрибонлик уйига One World Play лойиҳаси доирасида футбол коптокларини топшириш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар беради.
Бугунги кунда Меҳрибонлик уйи 11 нафар ўсмирга таълим бериш билан бирга болаларни ҳаётга тўғри йўналтиришга, жамиятда ўз ўрнини топишга ёрдам бермоқда. Меҳрибонлик уйи муассислари, Синди ва Майк Эдсонслар меҳмонларни бу ерда яратилган шароитлар билан таништирар экан, болалар ҳаёти ва мавжуд таълим дастурлари ҳақида гапириб берди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ижро этган ажойиб рақс дастуридан кейин General Motors Powertrain Uzbekistan қўшма корхонасининг бош директори Роберт Гайст, завод бошқарувчиси ёрдамчиси Женнифер Бигелоу ва завод ишчилари болаларга One World Play коптокларини тақдим этди.
Изоҳ (0)