«Истиқлол» санъат саройида Вера Брежневанинг биринчи яккахон концерт дастури бўлиб ўтади, деб хабар беради «Afisha».
Россиялик қўшиқчи Вера Брежнева 15 декабрь, 19:00 да бўлиб ўтадиган концертида янги дастури билан чиқиш қилади.
Шу билан бирга, у ўзининг барчага таниш: «Севги дунёни қутқаради» («Любовь спасёт мир»), «Яхши кун» («Хороший день»), «Пронто», «Хайрли тонг» («Доброе утро»), «Онажон» («Мамочка») каби қўшиқларини ҳам ижро этади.
Изоҳ (0)