БМТнинг алоқа ташкилоти фуқаролик самолётларини сунъий йўлдош орқали глобал кузатув тизимини яратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бунда 2014 йилда Малайзия самолётининг йўқолиб қолиши каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсади кўзланган, деб хабар беради «ТАСС».
«Сунъий йўлдош станцияларининг ҳаво кемаларидан ADS-B сигналларини қабул қилиши учун частоталарни тақсимлаш самолётларни дунёнинг исталган нуқтасидан реал вақт режимида кузатиш имконини беради», — дейди Халқаро электр алоқалар уюшмасининг Радио алоқалар бюроси директори Франсуа Ранси.
«Биз осмонда хавфсизликни кучайтириш мақсадида Халқаро фуқаролик авиация ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар билан ишлашда давом этамиз», — деб таъкидлади бюро директори.
Изоҳ (0)