АҚШнинг Жанубий Каролина штати Спартанберг шаҳрида 9 ноябрь, душанба куни полициячи Методика коллежи ҳудудига автомобилда бостириб кириб, уни босиб кетишига озгина қолган икки эркакка қарата ўт очди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, қоидабузарлардан бири отиб ўлдирилган, иккинчиси ҳибсга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот қўриқчисига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Коллеж талабаларидан ҳеч ким жабрланмади. Ўқув муассасаси маъмурияти уларга пана жойга яшириниб, у ерни тарк этмасликни тайинлади.
Изоҳ (0)