Чеченистонлик Қувноқлар ва зукколар клуби фахрийлари ҳукумат, парламент ва ҳудуд вазирликларида лавозимларга эга бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ижтимоий тармоқдаги маълумотига таяниб хабар беради.
«Мен ҚВЗ жамоасини чин дилдан табрикладим, уларга бахт ва омад тиладим! Омад эса уларни узоқ куттирмади. Учрашув сўнгида ҚВЗ жамоасининг барча 11 фахрийси ҳукумат, парламент ва республика вазирликларида иш билан таъминланди. Улар янги шароитларга тезда мослашиб, ўзларининг энг яхши томонларини кўрсатишига ишонаман», — деб таъкидлади Қодиров.
Республика раҳбарининг ҚВЗ фахрийлари билан учрашуви 8 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Тадбир Халқаро ҚВЗ куни муносабати билан ташкил этилди.
Изоҳ (0)