A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокати қурбонларидан 100 нафарининг шахси аниқланди. Бу ҳақда «РБК» Россия бош вазирининг ўринбосари Ольга Голодец маълумотига таяниб хабар беради.
«Бизда бугун қанча қурбоннинг шахси аниқланганлиги ҳақида маълумот бўлади, чунки экспертиза ҳамон фаол давом этмоқда. Бугун Санкт-Петербургда барча етакчи суд-тиббий экспертлар йиғилган. Тушунишимча, 100 дан ортиқ кишининг шахси аниқланган», — дейди Ольга Голодец.
У авиаҳалокат қурбонлари жасадида портлаш аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини шарҳлашдан бош тортди. «Бунинг учун расмий комиссия мавжуд, расмий тергов олиб борилмоқда. Улар буни эълон қилиши керак», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь, шанба куни Мисрда Metrojet («Когалимавиа») авиакомпаниясининг Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган Airbus A321 лайнери ҳалокатга учраган. Самолёт бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)