Покистонлик биотехнология ва биоэтика профессори Забте Хан Шинвари 2015 йилги Авиценна мукофоти лауреати бўлди, деб хабар беради «Review.uz».
ЮНЕСКО бош директори Ирина Бокова 2015 йилги Авиценна мукофотига илмий ишлар этикасига қўшган ҳиссаси учун покистонлик профессор Забте Хан Шинварини лойиқ топди. Тақдирлаш маросими ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди.
Профессор Шинвари мукофот нафақат унинг шахсий хизматлари, «балки бутун дунёдаги ноқулай шароитда ишлаётганлигига қарамасдан, принципиал масалаларда ҳеч қачон муросага бормайдиган барча кишилар фаолияти»ни тақдирлашини таъкидлади. Мукофот, шунингдек, унинг илм-фан ижтимоий масъулиятини илгари суришга қўшган ҳиссаси ҳамда илм-фандаги маҳаллий халқлар ва аёлларнинг иштирокини енгиллаштириш бўйича фаолияти учун берилди.
Профессор Шинвари биотехнология, биохавфсизлик ва биоҳимоя соҳасидаги илмий-маърифий ишларининг эътирофи сифатида мукофотга лойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)