Эроннинг Тахти шаҳрида ўзбек кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди. 5 ноябрь, мусобақанинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бир йўла 3 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар беради.
Мурод Дўсимбетов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан олтин медални биринчи бўлиб -81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Тимурхон Тўраев келтирди.
-100 килограмм вазнда курашган Эркин Дониёров ва энг оғир +100 килограмм вазн тоифасидаги полвон Муҳсин Хисомиддинов ҳам жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. -81 килограмм вазндаги яна бир ўзбекистонлик курашчи Руслан Болтаев ҳамда +100 килограмм вазндаги Бекзод Каримовлар кумуш медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)